Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари 30 кунгача Қатарга визасиз боришлари мумкин.
Бунинг учун Ўзбекистон фуқароларидан қуйидагилар талаб этилади:
- қайтиш чиптасига эга бўлиши;
- хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳам Қатар фуқаролари учун 1 ойлик визасиз тартибни эълон қилган эди.