Ўзбекистонликлар келгусида Қатарга ҳам бориб ишлаши мумкин

    Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Қатар давлат Меҳнат вазири Жаноб Али бин Самиҳ ал-Марри бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.

    Асосий эътибор, Ўзбекистондан Қатарга ишчи кучини жалб этиш, уларни тайёрлаш ва уюшган тарзда юбориш масалаларига қаратилди.

    2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида икки давлат Ҳукуматлари ўртасида «Қатар Давлати ҳудудида ишчи кучи бандлигини тартибга солиш тўғрисида»ги битим имзоланган. Учрашувда ушбу битимни ҳаётга татбиқ этиш механизмларига тўхталиб ўтилди.

    Қатар давлат Меҳнат вазирининг таъкидлашича, ушбу мамлакатда айни вақтда тиббиёт, таълим, IT, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВ соҳаларида хорижлик ишчи кучига талаб юқори. Ушбу давлатда ишлаш истагида бўлганларни қийнаётган энг катта масала бу тил тўсиғи эканлиги айтиб ўтилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ушбу муаммони ечиш бўйича шу ердаги мавжуд тажрибадан келиб чиқиб ишчи кучини мақсадли тайёрлаш бўйича ўз таклифларини берди.

    Қатар давлат Меҳнат вазири Жаноб Али бин Самиҳ ал-Марри хориждан бориб ишловчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан мустаҳкам ҳимоя қилиниши, айни мақсад ва кўрсаткичлар 2008 йилда тасдиқланган «Qatar Vision – 2030» дастурида ҳам ўз аксини топганлигини маълум қилди. Шунингдек, хорижлик ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси, тиббий суғуртаси, ойлик, транспорт ва яшаш жойлари харажатларини иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаш йўлга қўйилганлигини, ҳамда четдан бориб ишловчи аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўмита ташкил этилганлигини айтиб ўтди.

    Учрашувда қайд этилганидек, икки давлат вазирликлари ўртасида қўшма комиссия тузилиб, унинг навбатдаги йиғилиши Қатарда ўтказилади ва унда ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид битим имзоланиши режалаштириляпти, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates