Ўзбекистонда яна бир олий таълим муассасаси — Энергетика институти ташкил этилиши режалаштириляпти.
Бу ҳақда Энергетика вазири «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Вазирнинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан электр энергетикасини 2025-2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишда соҳада кадрлар тайёрлашни ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.
Сифатли ишларни ташкил қилишда кадрлар масаласида алоҳида дастур қилинади. Энергетика вазирлиги қошида Энергетика институтини ташкил этилади.
Бу ҳар бир вилоятда филиалларига эга энергетика таълим муассасаси бўлади Унда энергетика йўналиши бўйича замонавий йўналишдаги касблар ўқитилади. Энергетика молияси, бозори, унинг тақсимланиши, генерация турлари, янгича турдаги энергетика сақлаш тизими бўйича мутахассислар етиштирилади.