Энергетика вазирлигида Омск области делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди

    Саноат 27 апрел 2022 1927

    2022 йил 26 апрелда Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Омск области губернатори Александр Бурков бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар ўтказилди.

    Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Омск области ҳукумати раиси ва делегацияси аъзоларини қутлар экан, томонларнинг турли йўналишларда энергетика соҳасидаги ҳамкорлигининг истиқболлари юқори эканини алоҳида таъкидлади.

    Ўз навбатида А.Бурков Ўзбекистон Омск областининг асосий ва муҳим ташқи савдо ҳамкорларидан бири эканлигини таъкидлади. Айни пайтда жадал ривожланаётган энергетика соҳаси ҳамкорликнинг янги истиқболларини очяпти.

    Томонлар рақамли энергетика соҳасида, жумладан, электр тармоқлари учун интеллектуал қурилма ва тизимлардан фойдаланиш, қозонхона ва иссиқлик техникаси ускуналарини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

    Муҳокама чоғида Омск области губернатори саноат секторининг Ўзбекистон энергетика тармоғи учун маҳсулотларни етказиб бериш ва ишлаб чиқаришда кооперация қилиш имкониятлари, жумладан, рақамли энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари, электр тармоқлари учун ақлли қурилмалар ва тизимлардан фойдаланиш, қозон ва иссиқлик техникаси ускуналарини етказиб бериш ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates