Кўрик-танловда халқ таълими тизимида меҳнат қилаётган ёшлар, жумладан ўзининг меҳнаткашлиги, ташаббускорлиги, креатив ғоялари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан таълим соҳасида самарали фойдаланиши, юқори натижалари билан фаоллик кўрсатаётган ёш раҳбар, мутахассис, педагоглар, ёшлар етакчиларидан аризалар қабул қилинди.
Кўрик-танлов 2 босқичда ташкил қилинди. Туман (шаҳар) босқичларида сараланган ғолиблар ҳудудий босқичда ўзларининг «Менинг ғоям» мавзуларида тақдимот қилишди.Тақдимот давомида ҳозирги кунда барча учун қизиқарли бўлган лойиҳаларни тарғиб қилиш, ҳар бир лойиҳа доирасида мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшиш каби фикрлар, ғоялар илгари сурилди.
Кўрик-танловнинг туман(шаҳар), ҳудудий босқичларида муносиб қатнашган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.