Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида “Энг намунали яшил туризм объекти“ танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Туризм қўмитаси ҳар йили 1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.
Танлов ҳар йили сентябрь — ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:
- ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
- республика якуний босқичи — ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.
Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади:
- 1-ўрин — БҲМнинг 150 баравари;
- 2-ўрин — БҲМнинг 100 баравари;
- 3-ўрин — БҲМнинг 50 баравари.









