“Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди

    Маданият 8 сентябр 2022 3302

    Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари рўйхати

    “Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари” номинацияси бўйича:

    Азиз Норқулов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” бирлашган таҳририяти бўлим бошлиғи — республика матбуотида эълон қилинган “Бобомнинг омонати”, “Энг покиза таом”, “Ота уй” ва бошқа долзарб мавзудаги мақолалари учун;

    Муроджон Раҳматов, журналист — республика матбуотида мустақиллик ғоялари сингдирилган бир қатор долзарб мавзуларда эълон қилинган материаллари учун;

    Алия Абдурахманова, “Нурлы жол” газетаси катта мухбири — “Нурлы жол” газетасида эълон қилган туркум материаллари учун.

    “Оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар ходимларининг журналистик ишлари” номинацияси бўйича:

    Инобат Аҳатова, “Oyina.uz” журналисти — “Oyina.uz” сайтида эълон қилинган инсон қадри ва Ватанни улуғловчи туркум мақолалари учун;

    Аҳмадали Шерназаров, “Халқ сўзи” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири — “Халқ сўзи Оnline” сайти ва муаллифнинг @Ahmadali_Shernazarov “Telegram” каналида эълон қилинган Ватан мадҳини тараннум этувчи публицистик ва танқидий-таҳлилий туркум мақолалари учун;

    Абдували Бўриев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг Навоий вилояти бўйича мухбири — юртни улуғловчи, ислоҳотлар кенг ёритилган туркум материаллари учун.

    “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” номинацияси бўйича:

    Хуршид Қодиров, “O‘zbekiston 24” телерадиоканали шарҳловчиси — “Таҳлилнома”, “30 – Ёшлар куни”, “Инсон қадри учун” кўрсатувлари учун;

    Абдулла Айизов, “O‘zbekiston” радиоканали бўлим мудири — “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори асосида тайёрлаган “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Бедорлик” эшиттиришлари учун;

    Жасурбек Абдураҳмонов, “Менинг юртим” телеканалининг Марказий студияси муҳаррири — долзарб мавзудаги туркум лавҳа ва телерепортажлари учун.

    “Журналистлар томонидан нашр этилган публицистик мавзудаги китоблар” номинацияси бўйича:

    Ҳусан Карвонли (Ҳусан Нишонов) — “Ўзбек шахматининг олтин авлоди” китоби учун;

    Муҳтарама Улуғова — “Изтироблар ҳаловати” китоби учун;

    Лола Нишонова, “Новая Сырдарья» газетаси мухбири — “Люди и судбы” публицистик тўплами учун.

    “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинацияси бўйича:

    Неъмат Арслон — ўқувчилар қалбида эзгуликни, миллий истиқлол ва она Ватанга муҳаббат, буюк тарихимиз ва маданиятимиздан ифтихор, соғлом дунёқарашни шакллантириш, улар онгига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдиришга хизмат қиладиган “Ёзувчи учун атир” ҳикоялар тўплами учун;

    Муҳаммад Хошон (Жалғасбай Хошниязов) — қорақалпоқ халқининг бой ва теран тарихи, урф-одатлари, орзу умидлари ва келажакка ишончини ўзида акс эттирган “Оқаётган дарё” (“Бир дарьянинг ағиси”) шеърлар тўплами учун;

    Йўлдош Солижонов — “Анвар Обиджон поэтик олами” монографияси учун.

    “Кино санъати асарлари” номинацияси бўйича:

    Акром Шахназаров — фильмдаги қаҳрамон ички кечинмаларини очиб бера олиши, фильм орқали ёш авлодни ватанпарварлик, ўз касбига садоқат руҳида тарбиялашга ундовчи “101-рейс” номли тўлиқ метражли бадиий фильмдаги муаллифлик ва режиссёрлик иши учун;

    Фурқат Усмонов — ўзбек халқининг бой адабий меросини тарғиб қилиш, буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижодини кино асарлари орқали тараннум этишдаги хизмати, Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш ғояларини кино асарлари орқали етказиш ва томошабинлар онгига сингдиришга хизмат қиладиган “Халқ юраги”, “Алишер Навоий”, “Виждон саратони” ҳамда “Инсон” номли ҳужжатли фильмлардаги муаллифлик иши учун;

    Айсанем Юсупова — ўзбек ва қозоқ халқлари ўртасида азалий дўстлик ришталарини соф муҳаббат ва садоқат орқали очиб берувчи ҳамда ёшларни аждодларга ҳурмат руҳида тараннум этгани учун “Мерос” номли тўлиқ метражли бадиий фильмдаги актёрлик ижроси учун.

    “Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” номинацияси бўйича:

    Жўрабек Худойқулов — “Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам таянчи” номли туркум график дизайн ишлари учун;

    Ғайратилла Шукуров — миллатлараро тотувлик ва дўстлик мавзусидаги фото асарлари учун;

    Зилола Қодирова — ўзбек аёллари сиймоси мавзусидаги туркум асарлари учун).

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates