Хабар берилганидек, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан “Олтин қалам” XIX Миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди.
Танлов 5 та асосий номинация — телевидение, радио, босма нашрлар, интернет нашрлари ҳамда “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” йўналишлари бўйича ўтказилади.
Шунингдек, танловда қуйидаги рағбатлантирувчи номинациялар жорий этилади:
- “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллар учун”
- “Давлат тилини ривожлантириш, нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун”
- “Ёшлар ҳаётига оид энг яхши материаллар учун”
- “ОАВда эълон қилинган энг яхши миллий контент (материаллар) учун”
- “Долзарб мавзудаги энг яхши танқидий-таҳлилий материаллар учун”
- “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун”
- “Спорт соҳаси ёритилган энг яхши материаллар учун”
- “Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун”
- “Энг яхши фоторепортаж учун”
- “Оила ва маҳалла ҳамкорлиги бўйича энг яхши ёритилган материаллар учун”
- “Таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар ёритилган энг яхши материаллар учун”
- “Умуммиллий ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган энг яхши материаллар учун”
Танловнинг рағбатлантирувчи 12 та номинацияси ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Танловда ҳар бир иштирокчининг 2024 йил 30 апрелдан 2025 йил 30 апрелгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади.
“Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.
Эслатма: танлов ҳакамлар ҳайъати таклифи билан рағбатлантирувчи номинациялар номи ўзгариши мумкин.