Тошкентда “Euronews” телеканали офиси очилди

    “Euronews” телеканали — 13 тилда намойиш этиладиган 24 соатлик халқаро янгиликлар платформаси ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг 12 мамлакатида “Euronews” ваколатхоналари фаолият юритмоқда.

    Пойтахтимиздаги “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида “Euronews” телеканалининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси маълум қилди.

    Тадбирда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, “Euronews” раҳбари Педро Варгас Давид сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан медиа соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор, ҳамкорлик йўналишлари, бу борада келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича сўз юритди.

    Тадбир доирасида “Euronews” телеканали мухбирлари томонидан Ўзбекистонда кечаётган янгиланиш жараёнлари, ислоҳотлар, кенг қамровли ўзгаришларга оид видеорепортажлардан лавҳалар билан танишиш имкони яратилди.

    Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кўтаринкилик бахш этди.

    Маълумот учун, “Euronews” телеканали — 13 тилда намойиш этиладиган 24 соатлик халқаро янгиликлар платформаси ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг 12 мамлакатида “Euronews” ваколатхоналари фаолият юритмоқда.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates