Ердаги магнит бўрони тўхтади

    Душанба куни Ерда бошланган магнит бўрони чекинди.

    Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси ва мазкур академиянинг Сибир бўлими Қуёш-ер физикаси институти сайтида маълум қилинди.

    “Ҳозирги вақтда Кр геомагнит индекси 2-3 даражасида, бу Ер майдонининг сокин ҳолатига тўғри келади”, дейилади хабарда.

    Тадқиқотчиларнинг фикрича, Ер қуёш плазмаси булутидан чиққан, шу боис бўроннинг қайта бошланиши эҳтимолдан йироқ. Бироқ, ҳозирда сайёрага янги чақнашлар хавфи мавжуд. Олимларнинг қайд этишича, хавф камида икки-уч кун давомида юқори даражада сақланиб қолади, деб хабар беради gazeta.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates