Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама этилди.

    Сўнгги йилларда ердан оқилона ва самарали фойдаланиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида аҳолининг ерга бўлган муносабати тубдан ўзгарди.

    Аммо, соҳада ҳануз айрим камчиликлар сақланиб қолаётганлиги қонунчиликни янада такомиллаштириш заруриятини юзага келтирди ва шу мақсадда мазкур Қонун ишлаб чиқилди.

    Қонун билан амалиётга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

    Хусусан, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кучайтириляпти.

    Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби жиноятлар фақатгина прокуратура органлари томонидан тергов қилиниши белгиланади.

    Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай турдаги жиноятларни тергов қилиш нафақат прокуратура, балки ички ишлар органлари терговчилари томонидан ҳам амалга оширилар эди.

    Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодекслари удларда ўзбошимчалик билан эгалланган давлат эгалигидаги ер участкаларини қайтариш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлашга оид ишларни кўриб чиқишнинг алоҳида тартибини белгиловчи нормалар билан тўлдирилади.

    Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фуқаролик ва иқтисодий судларга ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ даъво ариза киритишда давлат божидан озод этилиши белгиланади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Муҳокама давомида Қонуннинг қабул қилиниши ер участкаларига нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлиги ошишига, жиноятлар бўйича етказилган зарарнинг ўз вақтида ундирилишига хизмат қилиши таъкидланди.

    Қизғин муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates