“Суриянинг янги маъмуриятидан террор ташкилотига қарши зарур чоралар кўришни талаб қилаётган Анқара ҳар қандай сценарийга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Чегарадаги қўшинлар эҳтимолий операция учун жанговар шай ҳолатга келтирилди”, дейилади мақолада.
Нашрнинг қайд этишича, Анқара барча мумкин бўлган сценарийларга тайёрланмоқда.
“Улардан бири ҳарбий ҳаракатлардир”, дея таъкидлайди газета.
Ғарб “янги талаблар” қўйса, Туркия ва Сурия кучлари КИП жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий операция ўтказади, деб ёзади чоршанба куни Туркиянинг ҳукуматпараст Hürriyet газетаси. Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан сешанба куни Анқара Суриядаги КИП жангариларига ултиматум қўйганини ва агар чақириқлар эътиборга олинмаса, ҳарбий операция долзарб бўлиб қолиши мумкинлигини айтди, деб хабар беради ria.ru.