Ереван Бокудан тинчлик шартномаси бўйича янги таклифлар олди

    Арманистон январь ойида Бокуга юборган лойиҳага жавобан Озарбайжондан тинчлик шартномаси бўйича янги таклифлар олди.

    Бу ҳақда Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

    “Биз Озарбайжондан [тинчлик шартномасининг] янги таҳририни олдик. Бу бизнинг Бокуга 4 январда юборилган версиямизга жавоб. Озарбайжон ўзиникини юборди ва биз ишлашда давом этамиз”, деди Григорян.

    У тафсилотлар ҳақида гапирмади ва тинчлик шартномаси Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари учрашувида муҳокама қилинишини қайд этди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates