Ереван Бокуга ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартномани имзолашни таклиф қилди

    Арманистон, агар тинчлик шартномасини имзолаш жараёни кечиктирилса, Озарбайжонга ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартномани имзолашни таклиф қилди.

    Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Армия кунига бағишланган нутқида айтиб ўтди.

    “Биз Озарбайжонга қурол-яроғларни ўзаро назорат қилиш механизмини жорий этишни таклиф қилдик. Шунингдек, агар тинчлик шартномасини имзолаш кутилганидан кўра кўпроқ вақт оладиган бўлса, ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пактни имзолаш таклиф қилинди”, деди Пашинян.

    У, шунингдек, Арманистон тинчлик кун тартибига содиқ эканини ва ундан четга чиқмаслигини қайд этди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates