баннер
15 апр 2025
16:18

    Ереван ва Боку тинчлик битимининг 15 бандини келишиб олди

    Қолган икки масала юзасидан музокаралар давом этмоқда.

    Арманистон ва Озарбайжон тинчлик келишувининг 17 бандидан 15 таси бўйича келишиб олди, қолган икки масала бўйича музокаралар давом этмоқда. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян брифингда маълум қилди.

    “Ҳали келишувга эришилмаган икки моддадан бири учинчи давлат қўшинларини чегарага жойлаштиришга тегишли бўлса, иккинчиси халқаро судлардаги низоларга тегишли. Қолган 15 банд бўйича келишиб олинди”, деди у.

    Пашинян, шунингдек, Ереван ва Боку ўртасидаги вазиятнинг кескинлашиши учун ҳеч қандай сабаб кўрмаётганини қўшимча қилди, деб хабар беради tass.ru.

    “Менинг фикримча, минтақада уруш ёки кескинлашув учун ҳеч қандай сабаб ва шартлар йўқ. Бизда мавжуд бўлган барча минтақавий муаммолар ечимлари бор. Бу ечимлар бўйича таклифларнинг бир қисми ошкора, бошқалари эса дипломатик йўл билан, ишчи даражасида билдирилган. Кўриниб турибдики, минтақада кескинлашув учун асослар йўқ”, деди у.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech