Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилган.
“Махсус элчи Уиткофф вазир Арагчи билан суҳбатда мамлакатлар ўртасидаги келишмовчиликларни иложи бўлса, мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш бўйича Президент [Дональд] Трампдан кўрсатмалари борлигини таъкидлади. Бу масалалар жуда мураккаб ва махсус элчи Уиткоффнинг бугун тўғридан-тўғри мулоқоти ўзаро манфаатли натижага эришиш йўлидаги олдинга қадам бўлди”, дейилади ҳужжатда.
Ўмон воситачилигида Маскат шаҳрида Эрон ва АҚШ делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар Эрон ядро дастурини чеклаш эвазига Теҳронга қарши санкцияларни юмшатиш масаласини муҳокама қилишган, деб хабар беради report.az.