Эрон элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади

    Халқаро ҳамкорлик 2 сентябр 2023 1726

    Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найрободий мамлакатдаги фаолиятини якунламоқда.

    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов у билан учрашиб, кейинги фаолиятига муваффақият тилади.

    «Жаноб Элчининг муносабатларини ҳар томонлама фаоллаштиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз», деди вазир.