Бу ҳақда Mehr агентлиги мамлакат парламенти спикери ўринбосари Ҳамид Ризо Ҳожи Бобаийга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳукумат қарори аввалроқ МАГАТЭ кузатувчи объектларда амалга оширилган видеокузатувга ҳам тегишли.
“Эрон энди Гроссига ўзининг ядровий объектларига киришига рухсат бермайди ва у ерга видеокузатув камераларини ўрнатишга рухсат бермайди”, деди нашр манбаси.
Расмийлар Исроил ҳукумати ҳужжатларида Эрон ядро саноатининг аҳволи ҳақидаги маълумотларни топгач, шундай қарорга келган.
Аввалроқ МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ташкилот Эрон ҳудудида текширувларни имкон қадар тезроқ қайта тиклаш тарафдори эканини айтган эди, деб хабар беради lenta.ru.









