“Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг Ҳормозгон вилоятига ташрифи доирасида Сирик шаҳрида Эрон Ҳормоз атом электр станциясини қуриш маросими бошланди. Ушбу маросимда Эрон вице-президенти ва Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эсломий ҳам ҳозир бўлишди”, дейилади баёнотда.
Associated Pressнинг аниқлик киритишича, ҳар бири 5 минг МВт қувватга эга жами тўртта энергоблок қурилади.
Лойиҳа раҳбари Нассер Шарифлунинг айтишича, лойиҳа тахминан 20 миллиард долларга тушади ва 4000 иш ўрни яратилади. Ҳар бир энергия блоки йилига 35 тонна ядро ёқилғисидан фойдаланиши кутилмоқда.
Ҳозирда Эрондаги Бушер шаҳри яқинида атом электр станцияси ишлаяпти. Бу мамлакатда ва бутун Яқин Шарқда биринчи бўлди. 2011 йилда биринчи энергия блоки биринчи марта тармоққа уланган ва 2013 йил июнь ойида ундан тижорат мақсадларида фойдаланишга ўтилган. Иккинчи блокнинг қурилиши давом этмоқда ва учинчи энергия блокини қуриш бўйича шартнома имзоланган, деб хабар беради korrespondent.net.