Эронда аномал иссиқ туфайли чоршанба ва пайшанба кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди

    Эронда ҳаво жуда иссиқ, шу боис ҳукумат чоршанба ва пайшанба кунларини дам олиш куни деб эълон қилди.

    “Давлат идоралари, банклар ва мактабларни чоршанба ва пайшанба кунлари вақтинча ёпиш тўғрисидаги қарор Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори ҳарорат туфайли офтоб уриши ҳолатлари кўпайиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириши билан боғлиқ”, — деб хабар берди Ал-Арабия телеканали.

    Сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилмоқда. Теҳронда 1 август куни термометр кўрсаткичи 38 даражага, жануби-ғарбдаги Аҳваз шаҳрида эса 50 даражага кўтарилган. Об-ҳаво прогнозларига кўра, яқин уч кун ичида Теҳронда ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates