баннер
25 апр 2025
06:58

    Эртага Тошкентнинг 4 та тумани вақтинча газдан узилади

    Шу йилнинг 4 апрель куни Тошкент шаҳрининг Учтепа, Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудлари газдан вақтинча узилади.

    Қайд этилишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида юқоридаги туманларнинг қуйидаги ҳудудларига 4 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

    Учтепа тумани

    Аҳоли истеъмолчилари сони: “Диёробод“ МФЙдаги 43 та кўп қаватли уйлар
    Улгуржи истеъмолчилар сони: 10 та

    Чилонзор тумани

    Аҳоли истеъмолчилари сони: “Дўмбраобод“ МФЙдаги 778 та, “Гавҳар“ МФЙдаги 640 та, “Тирсакобод“ МФЙдаги 528 та ва “Катта Дўмбраобод“ МФЙдаги 864 та ерли хонадон
    Улгуржи истеъмолчилар сони: 20 та

    Олмазор тумани

    Аҳоли истеъмолчилари сони: “Ҳастимом“ МФЙдаги 135 та ерли хонадон
    Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та

    Шайхонтоҳур тумани

    Аҳоли истеъмолчилари сони: “Гулбозор“ МФЙдаги 730 та ерли хонадон ва 54 та кўп қаватли уй
    Улгуржи истеъмолчилар сони: 18 та

    Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech