Ўтказилган назорат тадбирларида вилоятнинг Мирзаобод тумани “Янгиҳаёт“ МФЙда жойлашган “А. П.“ МЧЖда газдан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилганда корхонада ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан четга чиққан ҳолда икки дона ностандарт ёндиргичдан фойдаланилаётгани аниқланди.
Ҳолат бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 1 миллиард 558 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.
Шунингдек, Гулистон шаҳар “Баҳор“ МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Х. Р. хонадонида ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, “зангори ёқилғи“дан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 379 миллион 787 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.