Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Шайхонтоҳур, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларига 13 март куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Шайхонтоҳур тумани (10:00 дан 17:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони: «Тахтапул» МФЙдаги 55 та ерли хонадон, Нурафшон кўчасидаги 1 та кўп қаватли уй
Улгуржи истеъмолчилар сони: 8 та
Олмазор тумани (10:00 дан 17:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони: «Чилтиғон» МФЙдаги 806 та ерли хонадон ва 12 та кўп қаватли уй
Улгуржи истеъмолчилар сони: 7 та
Сергели тумани (11:00 дан 17:00 гача):
Аҳоли истеъмолчилари сони: Хонободтепа 1-тор кўчасидаги 120 та ерли хонадон ва Садоқат кўчасидаги 150 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.