Фарғонада ярим млрд.дан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

    Энергетика 9 апрел 2025 604

    Фарғона вилоятнинг Бешариқ туманида газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбири ўтказилди.

    Ўтказилган назорат тадбирларида, туманнинг “Ворух дашт“ МФЙда жойлашган “Н. Р. Ш.“ МЧЖга қарашли даволаш масканида газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газ тармоғига уланиб, табиий ресурсдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.

    Аниқланган ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 686 миллион 590 минг сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    Тадбирга доир барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates