Сирдарёда умумий овқатланиш шохобчаси табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    Энергетика 5 март 2025 683

    Бош прокуратура томонидан Сирдарё вилоятида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

    Ўтказилган назорат тадбирларида вилоятнинг Гулистон шаҳридаги “М.Э.К.” МЧЖ раҳбари Б.К. жамиятга қарашли умумий овқатланиш шохобчасини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб ноқонуний фойдаланиши оқибатида 196 млн. сўмлик табиий газни талон-торож қилгани аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат бўйича Б.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates