Ўтказилган назорат тадбирида Оқдарё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Р. "Лойиш" МФЙда жойлашган новвойхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 819,9 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.