Евроосиё Иттифоқи Ишбилармонлар кенгаши билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади

    Бизнес 29 ноябр 2023 949

    Бугун, 29 ноябрда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшед Ураков Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган “Россия саноатчиси” халқаро форум-кўргазмасида иштирок этди.

    2023 йилги Форум-кўргазманинг асосий мавзуси — “Барқарорлик ва ривожланиш: асосий технологиялар, давлатнинг роли, саноат учун кадрлар, халқаро ҳамкорликнинг янги контурлари”. Бу бизнес ва давлат, етакчи технология компаниялари, университетлар, илмий ташкилотлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хорижий ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун платформадир.

    Тадбирда Россиянинг 36 минтақаси ва дунёнинг 20 давлатидан 20 минг меҳмон иштирок этди.

    Форум доирасида Кенгаш раиси Александр Шохин ва Жамшед Ураков иштирокида Евроосиё Иттифоқи Ишбилармонлар кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    Имзоланган Меморандум ўрнатилган алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг мавжуд йўлларини таҳлил қилиш ва янги йўналишларни топишга ёрдам беради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates