Европа бренди Наманганда ишлаб чиқарилади

    Лойиҳанинг 1-босқичи учун жами 20 миллион доллар маблағ сарфланиб, 1 500 нафар янги иш ўринлари яратилди.

    Наманган вилоятида Германиянинг “HUGO BOSS”, "CARL GROSS" каби йирик брендлари билан ҳамкорлик қилувчи "FAZMAN TEXTILE" МЧЖ томонидан янги корхонаси ишга туширилди.

    Корхона Германиянинг “Carl Gross”, Россия Федерациясининг “Demark” ва “Royal Spread” компанияси вакиллари ҳам иштирок этишди.

    Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси 1-босқичини фойдаланишга топширилди.

    Лойиҳа қиймати 40 млн. долларни ташкил этиб, лойиҳа тўлиқ ишга тушиши ҳисобига 3 000 нафар янги иш ўринлари яратилади.

    Лойиҳанинг 1-босқичи учун жами 20 млн. доллар маблағ сарфланиб, 1 500 нафар янги иш ўринлари яратилди.

    Лойиҳани амалга ошириш учун Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб, ўрнатилган.

    Корхонада йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, йиллик экспорт ҳажми 15 млн долларни ташкил этади.

    Ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар “HUGO BOSS” бренди остида “Костюм-шим, шунингдек, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари” ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates