Европа Иттифоқи X ижтимоий тармоғини даромадининг 6 фоизи миқдорида жаримага тортади

    Европа Иттифоқи йил охиригача америкалик тадбиркор Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғини Европа Иттифоқининг онлайн контентни назорат қилиш бўйича янги қоидаларини бузгани учун глобал фойдасининг 6 фоизи миқдорида жарима солмоқчи.

    Бу ҳақда Bloomberg Европа Иттифоқи институтларидаги манбаларга таяниб хабар берди.

    Унга кўра, Х га қарши давом этаётган тергов доирасида, Интернет-платформа операторларини Европа Иттифоқида тақиқланган деб белгиланган контентни алгоритм даражасида ва суд қарорисиз олиб ташлаш мажбуриятини юклаган Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги акти талабларига риоя қилмаганлик учун шу қарорга келинмоқда.

    Июль ойининг охирига келиб, ички бозор бўйича еврокомиссар, Еврокомиссияда медиа маконини назорат қилиш ва Европа Иттифоқи саноатини милитаризациялашга қаратилган саъй-ҳаракатларни назорат қилувчи Тьерри Бретон Маскнинг ижтимоий тармоғи бўйича сўнгги расмий огоҳлантиришни эълон қилади, шундан сўнг у йил охиригача жаримага тортилади, дея хабар беради агентлик.

    Манбаларга кўра, 2023 йилнинг 7 октябрида Х ижтимоий тармоғи ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми акс этган кадрларни эркин тарқатиб, реал вақт режимида уни блокламагани ҳақида ҳам даъволар илгари сурилди, деб хабар беради report.az.