Эронда президентлик сайловида овоз беришнинг иккинчи тури бошланди

    Эронда маҳаллий вақт билан соат 08:00 да президентлик сайловининг иккинчи тури учун сайлов участкалари очилди, мамлакат олий раҳбари Али Ҳумайний биринчи бўлиб овоз берди.

    Жонли эфирни IRIB телеканали олиб бормоқда.

    Овоз бериш жараёни бошлангани ҳақида Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий маълум қилди.

    Анъанага кўра, Али Хумайний овоз беришда биринчи бўлиб иштирок этди ва бу билан Эрон фуқароларига ўрнак бўлди. Бюллетенни қутига ташлагач, Ҳумайний аҳолига мурожаат қилиб, иккинчи турда фаолроқ овоз беришга чақирди.

    Иккинчи турда президентлик учун 69 ёшли ислоҳотчи, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масуд Пезешкиян ва Эрон раҳбарининг республика Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги 58 ёшли вакили, консерватив Саид Жалилий курашмоқда. 28 июнь куни бўлиб ўтган биринчи турда Пезешкиян ва Жалилий мос равишда 44 фоиз ва 40 фоиз овоз олишди. Сайловчиларнинг 40 фоизи иштирок этди, бу 45 йиллик ислом республикаси тарихидаги энг паст кўрсаткичдир, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates