Навоийда 2 синф ўқувчисини BYD уриб кетди

    Навоий вилоятида катта тезликда ҳаракатланиб келаётган BYD 2 синф қизни уриб кетди. Қизча ЙТҲ натижасида воқеа жойида ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ хабар берди.

    Шу йилнинг 1-июль куни кеч соат 19:20ларда Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4р48 автомобиль йўлининг 127-км.да ҳаракатланиб бораётган "BYD SONG PLUS EV CHAMPION" русумли автомашина тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ҳайдовчилардан ҳаракат вақтида тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликларини айниқса, пиёдалар ўтиш жойларига яқинлашганда ҳушёр бўлишларини сўраймиз, дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates