Имтиёзли кредит олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

    Паркент туманида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар тезкор тадбирда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Б.А.нинг ишончига кириб, унга бакда ишловчи танишлари ёрдамида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 10 млн сўм олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.