Маълумотларга кўра, асосан Сенегал ва Гамбиядан келган, сувга чўкиб, ҳаётдан кўз юмган муҳожирларнинг жасадлари Ндиаго шаҳри яқинидаги қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан топилди.
Қайиқдаги 184 муҳожирдан 36 нафари қутқарилди, яна бир неча ўнлаб киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Тахминларга кўра, қайиқ Сенегал-Мавритания чегарасидаги қуруқликдан океанга чиққан.
Ғарбий Африка мамлакатлари қирғоқларидан Европага ноқонуний муҳожирларни олиб ўтишга уринишлар одатий ҳолга айланган. Кўпинча шу мақсад учун яроқсиз кемаларда узоқ масофаларга йўл олиш ана шундай фожиаларга ва одамлар ўлимига сабаб бўмоқда, деб хабар беради report.az.