Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан музокара бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 10 октябр 2023 939

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан муносабатларининг турли йўналишлари, хусусан, савдо-иқтисодий, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон” парламент ҳамкорлиги қўмитаси доирасида ташкил этилаётган самарали мулоқотлар парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим механизм экани алоҳида таъкидланди. 2024 йил учун Олий Мажлис Сенати ва Европа парламенти ўртасида амалий чора-тадбирларнинг алоҳида режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклифи илгари сурилди.

    Суҳбат давомида иқтисодий ҳамкорлик масалаларига асосий устувор йўналиш сифатида эътибор қаратилди. Айни пайтда савдо айланмаси барқарор ўсишда давом этяпти. Йил бошидан буён бу борадаги кўрсаткич 35 фоизга ошди. Европанинг етакчи компаниялари билан йирик инвестиция лойиҳалари амалга ошириб келиняпти. “GSP+” режими сифатли ўзбек маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишнинг рағбатлантирувчи омилига айланди. Шу нуқтайи назардан мазкур режимни янги муддатга узайтириш юзасидан фикр алмашилди.

    Минтақавий даражада йўлга қўйилган мулоқот, хусусан, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик формати муносабатларини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун муҳим платформага айлангани қайд этилди.

    Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорликни кучайтириш каби таклифлар муҳокама этилди. Бунда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази билан ҳамкорликда Брюсселда ўтказилиши режалаштирилган мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Мазкур тадбир гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини илгари суриш каби йўналишларда Европа Иттифоқининг тажрибаси билан яқиндан танишиш имкониятини бериши билан бирга, ҳамкорликнинг янги босқичига туртки вазифасини ўташи айтиб ўтилди.

    Учрашув якунида кўп қиррали ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш, ўзаро мулоқотлар изчиллигини таъминлашга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates