ЕХҲТ ПАнинг 2023 йилдаги кузги сессияси Ўзбекистонда бўлиб ўтади

    Кеча Лодзь шаҳрида бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-мажлиси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) раиси Маргарита Седерфельт билан учрашди.

    ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ташқи сийсат идораси раҳбари Маргарита Седерфельтни жорий йилнинг июль ойида Ассамблея раиси лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.

    Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва ЕХҲТ ПА ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Владимир Норов ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси раисига Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган, жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олган жадал ва кенг кўламли демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

    Қайд этилганидек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг асосий мақсадларидан бири мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада оширишдан иборат.

    2023 йилда Ўзбекистонда ЕХҲТ ПАнинг кузги сессиясини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates