ФарДУда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

    Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг ОАВда эълон қилинган «Мен умримни шу халққа тикканман» сарлавҳали мақоласи Фарғона давлат университети жамоасида кенг ўрганилмоқда.

    Йиғилишда олимлар, профессор-ўқитувчилар, фахрий устозлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

    Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг ОАВда эълон қилинган «Мен умримни шу халққа тикканман» сарлавҳали мақоласи Фарғона давлат университети жамоасида кенг ўрганилмоқда.

    Университет Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган йиғилишда сўз олган ректор Баҳодиржон Шермуҳаммадов мақолани моҳиятан ёшлар оммасига кенг тарғиб этар экан, «Президентимиз биз учун, фарзандларимиз келажаги учун бутун умрларини тикдилар. Ва албатта, биз ҳам мана шу бунёдкор, донишманд халқимиз, адолатли юртбошимиз, жонажон Ватанимиз, азиз фарзандларимизнинг саодатли эртаси йўлида бор имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, жону-танимиз билан, бир ёқадан бош чиқариб, астойдил меҳнат қилишимиз, бор илму салоҳиятимизни ишга солишимиз ниҳоятда зарур,» дея ўз муносабатини билдирди. Йиғилишда олимлар, профессор-ўқитувчилар, фахрий устозлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Бугун ушбу муносабат руҳидаги тарғибот тадбирлари Фарғона давлат университети жамоаси бўйлаб ўтказилиб, кўп минг сонли талабалар даврасида ҳам давом этди ва эндиликда барча факультетларда, кафедраларда, олийгоҳга бириктирилган маҳаллаларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиқовнинг «Мен умримни шу халққа тикканман» сарлавҳали мақоласи моҳияти чуқур ўргатилмоқда.