Фарғона политехника институти талабаси паст айланишда ишловчи шамол генератори яратди

    Фарғона политехника институти талабаси Абдулвосит Хайруллаев 1-5 кВт ли паст айланишда ишловчи шамол генератори яратди.

    Шамол генератори моделини йиғиш ва техник моделлаштириш лойиҳаси учун “FERPI-INNO” унитар корхонаси томонидан умумий қиймати 33 млн сўм маблағ йўналтирилди.

    Янги қурилма аҳоли ва халқ хўжалиги тармоқларида муқобил электр энергия самарадорлигини оширади. Ундан уй, боғча, мактаб ва шифохоналарда муқобил энергия ишлаб чиқаришда фойдаланиш яхши самара беради. Институт ҳовлисига ўрнатилган шамол генератори бир соатда 0,5 квт/с , бир кунда 12 квт/с электр энергиясини тежайди.

    – Шамол генераторидан фойдаланиш орқали бир кунда энергия тежовчи лампочкаларнинг 800 донасидаги электр энергияси сарфлаган токини тежаш имкони бор, – дейди лойиҳа муаллифи Абдувосит Хайруллаев. – Мазкур генератор шамолдан электр энергиясини олиб, махсус мослама, яъни аккумлияторга йиғади ва инвертор қурилмаси орқали ўзгарувчан ток кўринишида истеъмолчиларни электр токи билан таъминлайди.

    Дунё цивилизациясининг бугунги босқичида энергияга бўлган талабнинг ортиши, энергия нархларининг доимий ошиб бориши, замонавий, экологик тоза, энергия тежамкор технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергиялардан самарали фойдаланиш, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали яшил энергетика соҳани янада ривожлантиришни тақозо этмоқда.

    Институтнинг 4 курс талабаси ва устозлар кўмагида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳа бу борда янги имкониятлар эшикларини очади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates