Фарғона шаҳридан Қўқонга автобус қатнови йўлга қўйилди

    Транспорт 2 август 2021 3276

    Фарғона шаҳар марказий автостанциясидан Қўқон шаҳар "Қўқон дарвоза" автостанциясигача янги замонавий YUTONG автобуслари орқали амалга ошириладиган "Фарғона-Қўқон" йўналиши ташкил қилинди.

    Автобуслар қатнови тонгги соат 05:30 дан кечки соат 18:30 гача, ҳар соатда йўлга қўйилган.

    Ҳозирда белгиланган тартибда 15 кунлик синов муддатида фаолият олиб бориляпти. Мутахассислар томонидан йўналиш бўйича аҳоли оқими мониторинги олиб борилмоқда.

    Мониторинг якунидаги ижтимоий, иқтисодий таҳлиллар асосида автобус ташувига боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, мунтазам тартиб билан қатновлар амалга ошириш графиги жорий этилади ҳамда қатновлар давом эттирилади.

    Ушбу йўналиш Риштон, Бағдод туманлари аҳолисига ҳам хизмат кўрсатиб, йўлкирa нархлари 7-14 минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда. Wi-Fi, кондиционер, кулер, музлаткич ва санузелга эга бўлган YUTONG автобуси бир вақтнинг ўзида 51 нафар йўловчи ташиш имконига эга.

    Йўналишли автобус графикка асосан йўловчиларни 1 соат 50 минутда ўз манзилига етказади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates