Фарғона вилоят суд тизимида уч авлод учрашуви ўтказилди

    Фарғона вилоят суди ташаббуси билан суд тизимида узоқ йиллар самарали ишлаб, кўпга ибрат бўлган меҳнат фахрийлари, суд тизимида ёшлар билан бир сафда иш юритаётган фахрийлар ва ёш судьялар иштирокида уч авлод учрашуви ташкил этилди.

    Фарғона вилоят судининг раиси Шуҳрат Камолов бундай амалий учрашувларнинг бугунги кундаги ўрни, ёшлар таълим-тарбиясида аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.

    Учрашувда сўзга чиққан фахрийлар, кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг кундан кунга кенгайиб бораётгани, суд тизимини ислоҳ қилиш йўлида амалга оширилаётган ишлар, яратилган шароит ва имкониятлар умрларига умр қўшаётганлигини эътироф этишди.

    – Одил судловни таъминлаш, қонун устуворлиги ва адолатнинг барқарор бўлишида судьялар чинакам фидойи, ҳалол ва қатъиятли бўлиши талаб этилади, – дейди суд тизими фахрийси Каримжон Тиллабоев. – Бунда фахрийларининг амалий иш тажрибаси, ёшлар билим ва салоҳиятининг уйғунлиги муҳим аҳамиятга эга.

    Бир пиёла чой устида кечган уч авлод учрашуви самимий суҳбат, қизиқарли воқеа ва ҳодисаларга бой бўлди. Фахрий меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

    Расулжон Камолов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates