Фарғона вилояти Данғара туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

    Таълим 12 июн 2020 12672

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Йили” деб ном берилди. Бу ҳам бежиз эмас, чунки тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши Аҳоли ва ёшларнинг компютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасидаги тадбиркорликка жалб қилиш доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат ҳокимияти органлари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиб, республика миқёсида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этишни давом эттирмоқда.

    Ушбу Бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш борасида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, уларни компютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехника, компютер ўйинлари ва киберспортни ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида бугун Фарғона вилояти, Данғара туманида жойлашган Ахборот-кутубхонаси маркази биносида ташкилланган навбатдаги Рақамли технологиялари ўқув маркази санитария-эпидемиология талабларга риоя этилган ҳолда очилди.

    Марказда кўркам ва шинам хоналар ташкиллаштирилган, замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланди. Ўқув марказида йилига Данғара туманининг 2 мингга яқин ёшларига ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника асосларини, замонавий рақамли технологияларни ўргатиш ҳамда бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш мақсад қилиб белгиланди.

    Қолаверса, марказда ёшларни компютер спортига (киберспортга) жалб қилиш, киберспорт қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, республика миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам кўзда тутилга

    Умуман олганда, 2020-2021 йилларда вилоятда шундай 19 та марказ очилиши режалаштирилган, жумладан, жорий йилнинг ўзида Бағдод, Риштон туманлари ва Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида рақамли технологиялар марказлари ишга туширилади.