Фарғона вилоятида кунига ўртача 150 тонна ўрик экспорт қилинмоқда

    Агросектор 29 май 2023 934

    Жорий мавсумда тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 1 миллион 200 минг долларлик 1500 тоннадан ортиқ ўриклар  экспорт қилинди.

    Давлат божхона қўмитасининг берган маълумотига кўра, 2022 йили Фарғона вилоятидан умумий қиймати 3 миллион долларлик 3000 тоннага яқин ўрик экспорт қилинган. Ўриклар Россия Федерациясига, Қирғизистон, Қозоғистон ва Мўғулистон давлатларига экспортга расмийлаштирилган.

    Бу йил вилоятда кунлик экспорт ўртача 150-200 тоннани ташкил этмоқда. Жорий мавсумда тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 1 миллион 200 минг долларлик 1500 тоннадан ортиқ ўриклар экспорт қилинди.

    Жараёнларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Водий” ва “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича сутканинг 24 соати давомида хизмат олиб борилиши йўлга қўйилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates