Фарғонада 200 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб бераётганлар қўлга олинди

    Олтиариқ туманида қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

    Унда фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, унинг номига “B.” тоифадаги қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб берганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates