Тадбиркорга 500 000 АҚШ долларлик шартнома ваъда қилган фирибгар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда “S.S.” МЧЖ раҳбари Н.Ш. (муқаддам судланган) тадбиркор У.И.га танишлари ёрдамида “L.Y.” корхонаси билан 500 000 АҚШ доллари миқдорида қурилиш ишларини бажариш юзасидан шартнома тузиб, буюртма олиб бериши эвазига шартнома қийматининг 10 фоизи миқдорида пул бериши кераклигини айтиб, 50 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates