Фарғонада аҳоли учун кўп қаватли турар-жойлар қурилишида турк қурилиш компанияси ҳам иштирок этади

    Инвестициялар 30 апрел 2021 545

    Фарғона вилояти ҳокимлигида Туркиянинг “Bend Engineering Company” қурилиш компанияси бош директори Седат Эмирлер билан учрашув бўлиб ўтди.

    Туркиялик меҳмон дастлаб қурилиш соҳасида шу кунга қадар амалга ошириб келинган лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

    Мулоқот давомида ўзгараётган Фарғона, унда замон талаблари даржасидаги бино-иншоотларни, бизнес марказлар ва меҳмонхоналарни қуриш, аҳолини арзон, сифатли уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасидаги ишлар тўғрисида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

    - Туркиядан мутахассисларни олиб келамиз. Улар Европа давлатларида ҳам тажриба орттириб келишган. Сифатли иш ташкил этиш учун барча масъулиятни ўз зиммамизга оламиз, чора-тадбирларни кўрамиз, - деди Седат Эмирлер.

    Шунингдек, учрашувда янги қурилаётган уйларнинг квадрат метри 4 миллион сўмдан ошмаслиги зарурлиги алоҳида таъкидланди.

    Илк босқичда туркияликлар маҳаллий қурилиш компаниялари билан бирга илғор жаҳон тажрибаларига таяниб, замонавий 7 қаватли турар-жойни қуриб, ўз эгаларига топширишади. Шундан сўнг янги лойиҳалар юзасидан келишувлар амалга оширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates