Фарғонада электротехника ишлаб чиқаришга ихтисослашган технопарк қурилиши бошланди

    Вилоятнинг Экошаҳар ҳудудида "Eltech Industrial" технопаркининг электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган технопаркида илк маротаба "саноат ипотекаси" асосида дастлабки инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берилди.

    Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.

    Президентнинг 2024 йил 10 январь куни қабул қилинган "Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида "Eltech Industrial" технопарки фаолияти кенгайтирилиб, Фарғона ва Хоразм вилоятларида унинг алоҳида филиаллари ташкил этилди ва бугунги кунда ушбу лойиҳаларнинг қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

    Умумий майдони 10 гектарни ташкил қилувчи мазкур технопаркни инфратузилма билан таъминлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланган бўлиб, дастлабки тарзда 25 млн. долларга тенг 4 та лойиҳалар пакети шакллантирилди. Жумладан, лойиҳалар орасида дунё автомобилсозлик саноатига электроника тизимлари етказиб берувчи Туркиянинг "DAIICHI Electronic" компанияси ҳам бор.

    Фарғона шаҳрининг Экошаҳар ҳудудида қурилишига старт берилган мазкур технопарк илк маротаба Фарғона тажрибаси сифатида "саноат ипотекаси" асосида "тайёр ҳолда" тадбиркорларга фойдаланиш учун топширилмоқда. Кейинчалик бу амалиёт республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳалар "Ўзелтехсаноат" уюшмаси билан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    Тасдиқланган бош режага кўра, технопарк ҳудудида ижтимоий инфратузилма объектлари давлат-хусусий шерикчилик асосида жойлаштирилиши ҳам кўзда тутилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates