Фарғонада ҳайдовчилар учун вилоят имтиҳон маркази фойдаланишга топширилди

    Эндиликда инновацион технологиялар билан жиҳозланган ва барча қулайликларга эга бўлган бу жойда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонлар ўтказилади.

    Тантанали очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Олим Саидов иштирок этди.

    Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

    Фарғона туманидаги “Ўрташўра” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Autodriver Study” МЧЖ томонидан барпо этилган мазкур имтиҳон маркази бир кунда 450 нафардан ортиқ талабгорни назарий имтиҳондан, 300 нафардан ортиқ талабгорни амалий имтиҳондан ўтказиш қувватига эга. Бу ерда назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ташкил этилган.

    Марказда махсус жиҳозланган автомототранспорт воситалари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўзаро боғловчи марказий дастурий мажмуа фаолият юритади ва ҳайдовчиликка номзодлар томонидан амалга оширилган ҳар бир синов машқлари натижаларини инсон омилисиз автоматлаштирилган назорат тизими орқали баҳоланади.

    Айниқса, марказнинг диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан жиҳозланганлиги муҳимдир.

    Мазкур имтиҳон маркази ўз фаолияти давомида етарли ҳуқуқий билими шаклланган ва муносиб ўзаро маданиятига ва малакага эга хайдовчиларни синовдан ўтказишдаги амалий ёрдами натижасида вилоятда йўл транспорт ҳодисаси кескин камайишига эришилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates