18 апрель куни ҳамшира Султонова шифокор томонидан тавсия этилган “Донат” номли антибиотикни “Лидокаин”да эритиб, вояга етмаган беморнинг ёнбош соҳасига нотўғри инъекция қилиши оқибатида унинг оёғида қаттиқ оғриқ кузатилиб, ишламай қолган.
3 июль куни эса ҳамшира Қаюмова шифокор томонидан тавсия қилинган “Но-Шпа” ва “Димедрол” дориларини вояга етмаган Адҳамовнинг ўнг ёнбош соҳасига нотўғри инъекция қилган. Унинг ҳам бир оёғи ишламай қолган.
Суд тиббиёт экспертизаси хулосасида ушбу салбий ҳолатлар техник жиҳатдан нотўғри қилинган инъекция оқибатида содир бўлгани маълум қилинган.