Фарғонада “Оналарга эҳтиром” III анъанавий фестивали бўлиб ўтди

    Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижодкорлар боғида “Оналарга эҳтиром” III анъанавий фестивалнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

    Унда вилоят шаҳар ва туманлардан келган 1,5 минг нафардан зиёд мўътабар онахонлар, азиз аёллар жам бўлди.

    Шодиёна тадбирини Фарғона вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров очди.

    Кейинги йилларда Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон қадр-қиммати, айниқса, мўътабар оналаримиз, меҳрибон аёлларимизни эъзозлаш, изза –ҳурмат кўрсатиш, фаровон ҳаёт тарзи учун муҳим бўлган шарт-шароитлар яратиш, саломатликларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ амалий ишлар кўлами кунга кунга кенгайиб, янги ташаббуслар қўллаб-қувватланяпти.

    Ўтган йилнинг ўзида 48 мингдан зиёд хотин-қизлар бандлиги таъминланди, 22 минг нафардан ортиқ аёлларга 405 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, 23 минг нафар опа-сингилларимиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилгани хонадонларга қувонч ва шодлик олиб кирди, аёллар фаоллигини оширди, руҳиятини кўтарди. Эзгу-мақсад йўлида бошланган ишлар жорий йилда ҳам янада тараққий этиб, ривожланмоқда.

    Кўтаринкилик, ҳамжиҳатлик асосида ўтган фестиваль доирасида “Энг яхши мутахассисларни тарбиялаган она”, “Энг ибратли меҳнаткаш она”, “Энг яхши тадбиркорлар онаси”, “Ватан фидоийси онаси”, “Энг матонатли она” каби 12 та номинацияда ғолиб деб эътироф этилган онахонларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

    Таниқли санъаткорлар ижросида янграган куй-қўшиқлар сеҳри байрам кечасига кўтаринкилик, улуғворлик бағишлади. Байрам кечаси қизиқарли ва ёрқин мушакбозликлар билан якунланди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates