Фарғонада ўз вақтида ҳужжат олмаган 236 нафар болаларга гувоҳномалар берилди

    Ижтимоий ҳаёт 19 январ 2021 2127

    Шахснинг чорасизлиги, иқтисодий ночорлиги, ота-онанинг бирламчи муҳим ҳужжатларга эга эмаслиги ва энг асосийси, беэътиборлик туфайли кўпинча туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар кеч расмийлаштирилади.

    2009 йилда туғилган Муслимбек Очиловга ҳам Қўштепа Туман ФҲДЁ бўлими томонидан куни кеча туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд қилинди.

    Қўштепалик 5 ёшли Зулайҳо Салимжоновага эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома 5 йил кечикиб бўлсада, тантанали равишда расмийлаштирилди.

    Ота-оналари мамлакатимиз фуқаролари бўлган, 2014 йилнинг февраль ойида Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида таваллуд топган 6 ёшли Алиёрхон Мўминовнинг ФҲДЁ органларида туғилиши расман қайд этилиб унга ота-оналари иштирокида тантанали гувоҳнома топшириш маросими ташкилланди. Бу каби ҳолатларни Фарғона вилояти мисолида юзлаб келтириш мумкин.

    Вилоятида 2019 йилда турли сабаблар билан 518 та ҳолатда 16 ёшгача бўлган болалар туғилишининг муддати ўтказилиб қайд этилган. Ўтган 2020 йил давомида эса тарғибот ва ташвиқот ишлари, маҳаллаларда уйма уй юриш тадбирлари самарасида ушбу ҳолатлар 236 тани ташкил этган ва 282 тага камайгани маълум бўлди.

    — 2020 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида Фарғона вилоятида шаҳар ва туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига 34 мингдан ортиқ янги жуфтликлар расмий никоҳдан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилган, — дейди давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Шаҳноза Имомова. — 34 минг 66 тасига никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар тантанали топширилган. Бундан ташқари, 2 841 та ҳолатда турли оилавий келишмовчиликлар ортидан ажрим ҳолатлари юзага келди. 2019 йилнинг мос даврига нисбатан тузилган никоҳлар сони эса 2020 йилда 891 тага, ажримлар сони эса 351 тага камайди, деб хабар беради давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates