Фарғона шаҳрида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни жиловлаш, уни олдини олиш ва барҳам бериш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида махсус профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
15 та жиноят ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам берилди.
Қайд этилишича, Фарғона шаҳар ҳудудида ўтказилаётган тезкор тадбирлар давомида 397 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Тадбирлар доирасида 320 нафар алоҳида тоифадаги шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. 397 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Жумладан майда безорилик 59 та, совуқ қурол сақлаш 12 та, ичкиликбозлик 72 та, фарзандини назоратсизлиги 18 та ва бошқалар.
78 нафар шахслар эса, маъмурий қамоққа олинди. 103 нафар шахслар профилактик ҳисобга қўйилди.
Профилактик тадбирлар доирасида 159 нафар жиноят содир этишга мойил шахслар аниқланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.